Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда нима гаплар? Аҳоли 18 соатлаб электрсиз қолмоқда
28.01.2021 10:26,  
129

Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Яккабоғ, Шаҳрисабз, Китоб, Чироқчи, Ғузор, Нишон туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида электр таъминотида 16-18 соатгача, қолган туманларда эса 8-10 соатгача ҳам узилишлар содир бўлмоқда. Бу ҳақида “Дарё”га “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати маълум қилган.

Таъкидланишича, ягона энергетика тизимида қувват танқислиги юзага келганлиги сабабли тизимда турғун иш режимини сақлаш, содир бўлиши мумкин бўлган аварияларнинг олдини олиш мақсадида «Миллий электр тармоқлари» АЖга қарашли диспетчерлик хизматлари томонидан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида электр энергияни чеклаш ва аварияга қарши автоматика тизимлар ишга туширилмоқда.

“Хусусан Яккабоғ-2 юқори кучланишли электр узатиш тармоғини деярли мунтазам равишда чеклашга ўчирилиши натижасида ичимлик суви таъминоти тизимига қарашли насос стансияларини электр энергияси билан таъминлаш имкони бўлмаяпти. Бу эса ўз навбатида вилоятимиз ҳудудларида ичимлик суви таъминотида ҳам узилишларни келтириб чиқармоқда.

“Миллий электр тармоқлари” АЖга қарашли диспетчерлик хизматлари томонидан чеклашга ўчирилиши ёки автоматика тизимлари ишлаши оқибатида электр таъминотида чекловлар кузатилаётгани ҳамда унинг сабаблари юзасидан ОАВ орқали изоҳ бериб бориш билан бир қаторда электр таъминоти бўйича билдирилаётган эътироз ва норозиликларни бартараф этиш мақсадида электр энергияси етказиб беришнинг суткалик топшириғини оширишга амалий ёрдам сўраб мутасадди ташкилотларга мурожаат этиб келинмоқда”, дейилади масъул ташкилот ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши шаҳрининг айрим ҳудудлари олти соатлаб электрсиз қолаётгани хабар берилганди. Шундан сўнг, вилоят ҳокими тизимдаги муаммоларни бартараф этишни сўраб Бош вазирга мурожаат қилди. Бош вазир вазият икки кунда ўнгланишини билдирди. Шундан кейин ҳам Қашқадарёда электр узилишлари давом этди ва ҳудудда сув таъминоти ҳам тўхтаб қолди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан