Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда овчилар 10 га яқин какликни ўлдирди
25.04.2020 09:39,  
648

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи фуқаролар жорий йил 1 февралдан ов мавсуми тўхтатилган бўлишига қарамай ноқонуний равишда каклик овлаб, табиатга 2 миллион 676 минг сўм зарар келтирди. Бу ҳақда “Дарё”га вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Карима Ёдгорова маълум қилди.

Бошқарма ходимлари томонидан жорий йил 21 апрель куни ўтказилган текширув натижасида Яккабоғ туманининг Татар ва Турон қишлоқларида яшовчи фуқаролар З.И.,Т.А. ва Р.А.лар Қашқадарё давлат ўрмон хўжалиги Қизилтом ўрмон бўлими “Зармас” участкасида ўзларига тегишли 16 дона тақиқланган тузоқ билан 12 бош каклик овлаётган пайт қўлга олинган.

Маълум бўлишича, 12 дона какликнинг тўрттаси табиат қўйнига учириб юборилган, қолганлари (нобуд бўлгани) эса ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Табиатга зарар келтирганлар иши ҳужжатлаштирилиб, судга тақдим этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан