Қашқадарёда ўз уйида фоҳишахона ташкил қилганлар ушланди

Қашқадарёда ўз уйида фоҳишахона ташкил қилганлар ушланди

6 май куни Касби туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 15:00 ларда Касби тумани “Тошқўрғон” қишлоғида яшовчи Б.Ў. ўз яшаш уйида Касби тумани “Зумрад” қишлоғида яшовчи А.Ж. ва Қарши шаҳар “Кунчиқар” маҳалласида яшовчи Ш.Н. билан жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Бунинг эвазига Ж.А.дан 50.000 сўм пул олганлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ТБ томонидан Ў.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.