Қашқадарёликлар илк марта сариқ тарвуз экспорт қилишни бошлади

Қашқадарёликлар илк марта сариқ тарвуз экспорт қилишни бошлади

Қашқадарёда Голландия нави бўлган ноодатий тарвуз етиштирилди. S1 сариқ тарвузлари "Sunny Land Export" МЧЖ томонидан етиштирилган ноодатий тарвуз яхши ҳосил берди. Умумий вазни 4 тоннани ташкил қилган илк партия Россияга экспорт қилинди. 

Чехия ва россиялик импортчилар талабига мувофиқ экиб етиштирилган ушбу полиз экинлари, оддийсига қараганда тезпишар. Деҳқонлар одатий тарвузларнинг ҳосилини 90 кун кутишса, бу нав 65 кунда тайёр бўлади. Бундан ташқари алоҳида ўғитлар билан озуқалантиришни талаб қилади ва оддийсига нисбатан кам суғорилади.

Мазкур чиллаки S1 сариқ тарвузлар килограми хорижга 55 центдан (5 600 сўм) экспорт қилинди. Экспортнинг кейинги партияси Латвияга давлатига ҳозирланмоқда.

Шунингдек, ҳафта охирига қадар бундай ноодатий тарвузлар маҳаллий бозорларимизга бир килограмми ўртача 3,5-4,5 минг сўмдан чиқарилиши кутилмоқда.