Қашқадарёда тўқимачилик ўқув-илмий маркази ташкил этилади

Қашқадарёда тўқимачилик ўқув-илмий маркази ташкил этилади

Хитойнинг AVIC компанияси Қашқадарёда тўқимачилик ўқув-илмий марказини ташкил этиш лойиҳасини тақдим этди.

Ушбу лойиҳа "Ўзтўқимачиликсаноат" ассоциацияси раҳбарияти ва AVIC International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги Бош ваколатхонаси раҳбари Син Мюнг ҳамда AIPEC вице-президенти Ванг Рунлан ўртасидаги музокаралар чоғида тақдим этилди ва Ўзбекистонда тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлашда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Рунланнинг сўзларига кўра, амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳа жаҳон даражасидаги намунавий ўқув ва илмий марказни барпо этишни кўзда тутади, у тўқимачилик саноатида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун юқори технологик ускуналар билан жиҳозланади.

Бундан ташқари, мулоқот чоғида, ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ХХРнинг халқаро ташкилотлар, корхоналар ва молиявий институтлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун ягона платформаси бўлган “Бир камар — битта йўл“ дастури доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.