Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда туман ҳокими хизмат машинаси жарима майдонига қўйилди
4.05.2022 10:04,  
233

Қашқадарё вилоятида 70 021 DAV давлат рақам белгили «Lacetti» ён ойналарининг туси қорайтирилган ва маёқчалар ўрнатилган ҳолда ҳаракатлангани аниқланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси давлат хизматчисига тегишли автомашина юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, «Lacetti» ҳайдовчиси тегишли рухсатномасиз автомашина олд қисмига кўк-қизил ёнувчи маёқчалар ўрнатгани ҳамда ён ойналарнинг туси тегишли рухсатсиз қорайтирилгани маълум бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома рамийлаштирилиб, ушбу кодекснинг 291-моддаси (Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби)да вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Автоблогер Мақсуд Музаффаровга кўра, машина Қамаши тумани ҳокимига тегишли ҳисобланади. Таъкидланишича, ҳоким шу «Lacetti»дан хизмат автомашинаси сифатида фойдаланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан