Қашқадарёда туман ва шаҳар ҳокимликларининг 32 нафар ходими «ҳайфсан» олди

Қашқадарёда туман ва шаҳар ҳокимликларининг 32 нафар ходими «ҳайфсан» олди

2020 йилнинг 8 ойи давомида ҳокимлик тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларни кўриб чиқишда раҳбар ва масъул ходимлар томонидан камчилик ва қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимликларнинг 32 нафар масъул ходимларига «ҳайфсан» берилди. Уларнинг ичида 2 нафар туман ҳокимлари ҳам бор. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Таҳлилларга кўра, январь ойидан буён ҳокимликка Ўзбекистон президентининг Халқ қабулхоналари орқали 145 та, виртуал қабулхона орқали 731 та, сайёр қабул ва учрашувларда эса 6798 (2019 йилда 5776) та мурожаатлар келиб тушган.