Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёда “Зил”га тўқнашган “Спарк” уч йўловчиси билан бирга ёниб кетди
4.04.2020 16:56,  
930

2020 йилнинг 4 апрель куни соат 00:50 да ҳайдовчи 28 ёшли Ф.Ш., “Spark” русумли автомашинасини Муборак тумани Сариқ қишлоғидан ўтувчи “4П-96” автомобиль йўлининг 3 километрида бошқариб кетаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли Ф.Х., бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Натижада “Spark” автомашинаси ёниб кетиб, ҳайдовчи Ф.Ш. ва унинг йўловчилари, 27 ёшли Б.Д. ва 26 ёшли А.М., лар ҳодиса жойда вафот этганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан