Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёдаги таълим даргоҳларида 1,6 миллиард сўм ўзлаштирилгани аниқланди
18.10.2022 08:58,  
50

Назорат тадбирлари натижаларига кўра, вилоятдаги таълим муассасаларининг масъул ходимлари томонидан 16,1 миллиард сўмлик молиявий қонун бузилиши (шундан, 1,6 млрд. сўмлик ўзлаштириш) ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Хусусан, таълим муассасаларида аслида ишламайдиган ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб ёзиш ва ходимларининг ойлик маошларига қўшиб ёзиш ҳисобига 1,4 млрд. сўм, жумладан, Чироқчи туманида  836,5 млн. сўм, Деҳқонобод туманида 243,8 млн. сўм, Косон туманида 233,2 млн. сўм, Миришкор туманида 111,1 млн. сўм бюджет маблағлари ўзлаштирилганлиги, ўтилмаган дарс соатлари учун 3,6 млрд. сўм бюджет маблағлари ортиқча сарфланганлиги аниқланди.

Шунингдек, Қарши шаҳар 33-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ходимларига 2,2 млрд. сўмлик устама иш ҳақи нотўғри тўланган.

Жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқлари, зарарларни қоплаш ва бошқа асоссиз тўловларга ходимларни иш ҳақидан ушлаб қолинмасдан 1,4 млрд.сўм ноқонуний харажатлар амалга оширилган.

Шартнома шартларига риоя қилмаган ҳолда, техник талабларга жавоб бермайдиган оргтехникалар сотиб олиниши натижасида 568,4 млн. сўм миқдорида бюджет маблағлари самарасиз сарфланган.

Мазкур аниқланган ҳолатлар бўйича 16,1 млрд. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилди.

Шу билан бирга, назорат тадбирлари давомида 256 та таълим муассасаларида 285,3 млрд. сўмлик бино-иншоот ва товар-моддий бойликларини бухгалтерия балансига киримга олиниши таъминланди.

Вазирлик раҳбарияти ҳамда Ички аудит бошқармаси томонидан ўтказилган комплекс аудит натижалари ва соҳага оид бошқа камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Ўз хизмат вазифаларини бажаришда масъулиятсизлик билан ёндошган ва камчиликларга йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши белгиланди ҳамда қатъий огоҳлантиришлар берилди.

Юзага келган ҳолатларни бартараф этиш, келгусида йўл қўймаслик ва профилактика ишларини доимий тарзда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар тақдим этилди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда вазирлик томонидан тизимда меҳнат қилаётган ҳисобчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида барча молиявий жараёнлар юзасидан ўқув режаси ва дастури ишлаб чиқилган. Ушбу дастур асосида тизимдаги молия-иқтисод йўналишидаги ходимларни босқичма-босқич малакасини ошириш ишлари амалга оширилади.

Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит бошқармаси томонидан тизимдаги молиявий қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган мазкур ўрганишлар кўламини кенгайтириш, натижадорлигини ошириш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида вазирликнинг тегишли бўлинмалари иштирокида бошқа ҳудудларда ҳам комплекс аудит тадбирларини амалга ошириш ишлари давом эттирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан