Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёдаги тарихий объектларда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди — Бош прокуратура
28.10.2022 12:08,  
16

Ўрганишда бир қатор қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар қурилган ва ўзбошимчалик билан таъмирлаш ишлари ўтказилган. 

Масалан, Яккабоғ туманидаги XII асрга оид Гумбаз масжидининг ички деворлари реставрация қоидаларига зид равишда таъмирланган бўлса, Касби туманидаги XIV асрда бунёд қилинган Катлас масжиди деворларига тақаб девор қурилиб, зарар етказилган. 

Шунингдек, маданий мерос объектларининг 382 таси ёки 26 фоизида муҳофаза белгилари ўрнатилмаган. Яккабоғ туманидаги XII-XIV асрларга оид Ёдгор Валламин мадрасаси ёки Касби туманидаги XIV асрда қурилган Катта Сардоба ёдгорликлари шулар жумласидан.

Вилоятдаги 35 та тарихий объект таъмир талаб, авария ҳолатига келиб қолганлиги, 10 та маданий мерос объектидан ноқонуний фойдаланиб келинганлиги, 5 та маданий мерос объектига ноқонуний равишда реклама баннерлари ўрнатилганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, туристлар ташриф буюрадиган 58 та маданий мерос объектида ёнғин хавфсизлиги, 49 тасида санитария қоидалари талаблари бузилгани аниқланди.

Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли таъсир чоралари қўлланилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Ўрганиш давом этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан