Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёдаги тарихий қадамжода уятсиз рақс намойиш этилгани норозиликка сабаб бўлди
21.10.2019 14:07,  
3675

Шаҳрисабз шаҳридаги ресторанга айлантирилган, бир неча асрлик "Коба" карвонсаройида кўнгилочар кеча бўлиб ўтди. Тадбир ташкилотчилари «Коба» ва Шаҳрисабзнинг улуғворлиги, қадимийлиги, анъаналарини бир пулга олмасдан стрип-пластика, яланғоч қизлар рақсини меҳмонларга намойиш этдилар. Бу ҳақда Keshnews канали хабар берди.

«Бундай тадбирларга ярим яланғоч қизлар ёрдамида «файз» бериш Шаҳрисабз, қолаверса Қашқадарё вилояти ҳақида меҳмонларда ёмон таассурот пайдо бўлишига сабаб бўлмайдими? Улар вилоятда интим-туризмга алоҳида эътибор қилинар экан деган фикрга келмайдиларми?» дейилади мақолада.

Нашр вилоят ҳокими З.Рўзиевдан бу каби тадбирларни ташкил этишда бошчилик қилган раҳбарларга чора кўришни сўраган.

Ресторан маъмуриятининг маълум қилишича, Яккабоғ туманидаги тижорат ташкилоти ходимлари тадбир ўтказиш учун ресторанни олдиндан банд қилишган. Юқорида айтганимиздек, ресторан турли хил кўнгилочар (бу каби фаҳш тарқатувчи, тарихимиз ва тарбиямизга таъсир этувчи ҳолатлардан ташқари) тадбирлар ўтказиш учун ҳам буюртмалар олади.

Қашқадарё вилоят ҳокимининг Ахборот хизмати хабар беришича, ресторан маъмуриятининг тадбирда ярим-яланғоч қизлар рақси намойиш этилишидан хабари бўлмаган. Тадбирда бирор бир хорижий меҳмон бўлмаган. Ушбу тадбирга ҳокимликни ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Соф.уз этика қоидаларига кўра, интим расмни эълон қилмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан