Қашқадарёдаги яна бир нохуш авария оқибатида бир киши вафот этди

Қашқадарёдаги яна бир нохуш авария оқибатида бир киши вафот этди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

13 май куни соат 12:30 ларда, Қашқадарё вилояти, Касби тумани, “Назартепа“ қишлоғидан ўтувчи 4К-278 “Бешкент-Денов” автомобиль йўлининг 12 километрида авария содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, ҳайдовчи 1984 й.т. А.Т. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, ёмғир ёғганлиги сабабли йўлнинг хавфли бурилиш қисмида сирпаниб, руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Натижада, транспорт воситаси салони олд ўриндиғида ўтирган йўловчи 1963 й.т. А.Т. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Касби тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати