Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳодиса 5 октябр куни соат 17:00 да Қарши тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-89 “Қарши-Нишон-Талимаржон” автомобиль йўлининг 8-километрига содир бўлган. Nexia автомашинасини бошқариб кетаётган 33 ёшли ҳайдовчи А.С. бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига чиқиб, ағдарилиб кетади.

Оқибатда, автомашина йўловчиси М.О. (54 ёш) олган тан шикасти натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган, йўловчилар Б.Х. (58 ёш) ва А.Э. (54 ёш)лар оғир тан шикасти билан РШТЁИМ Қашқадарё филиалининг “Жонлантириш” бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларига қарамасдан шу куни вафот этган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-кисми “а” банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилган.