Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди. Улардан бири 1 яшар гўдак

Қашқадарёдаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди. Улардан бири 1 яшар гўдак

Фото: Yhxbb.uz

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 19 август куни соат 18:30 ларда Чироқчи тумани 4Р-84 “Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор” автомобиль йўлининг 38-километрида юз берди.

Фото: Yhxbb.uz 

 

“Nexia” автомобилини бошқараётган Б.Э. (1987 й.т.), қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи О.С. (1983 й.т.) бошқарувидаги “Нowo” юк автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Нексия машинаси ҳайдовчиси 33 ёшли Б.Э. ҳамда йўловчилари 67 ёшли Б.Х. ва 1 яшар А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этишган.

Ушбу автомобиль йўловчиси 26 ёшли О.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Фото: Yhxbb.uz 

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.