Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Қашқадарёга қўшимча 360 млрд. сўм ва 100 млн. доллар ажратилади
22.04.2022 15:45,  
45

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида вилоятга давлат бюджетидан қўшимча 360 млрд. сўм ажратилишини айтган.

«Бу йил Қашқадарёда ижтимоий соҳа ва инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб муаммоларни ҳал этиш учун республика бюджетидан қўшимча 360 миллиард сўм ажратамиз. Бундан ташқари, халқаро молия институтлари маблағларидан 100 миллион доллар имтиёзли маблағлар йўналтирилади», деган президент

Айтилишича, ушбу қўшимча ажратилаётган 360 миллиард сўм ва 100 миллион доллар ҳисобига аҳволи энг оғир бўлган объектларда бажариладиган ишларнинг дастлабки манзилли рўйхати шакллантирилади. Президент душанба куниёқ Молия вазирлигига 100 миллиард сўм ссуда ҳамда Инвестициялар вазирлигига 100 миллиард сўм маблағни ажратиш бўйича топшириқ берган.

Мазкур маблағлар ҳисобидан:

125 миллиард сўм ҳисобидан коэффициенти 2,5 дан юқори бўлган 19 та мактабга қўшимча бино қурилади;

62 миллиард сўм ҳисобидан 4,5 мингта синфхона 66 мингта парта ва 5 мингта доска билан таъминланади;

337 миллиард сўм ҳисобидан ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини яхшиланади;

қўшимча ажратилаётган 125 миллиард сўмга Косон, Нишон ва Касби туманларидаги 150 километр яроқсиз лотоклар алмаштирилади;

қўшимча ажратилган 354 миллиард сўм эвазига йўллар ва кўприклар таъмирланади;

қўшимча ажратилган 93 миллиард сўм ҳисобидан тиббиёт, спорт объектлари таъмирланиб, реконструкция қилинади, ободонлаштирилади;

Китоб туманидаги Ургут эркин иқтисодий зонаси филиали ҳудуди орқали 15 километр темир йўл қуришига бюджетдан 50 миллиард сўм берилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан