Қашқадарёга Тошкентдан келадиган йўллардан бири ёпилди

Қашқадарёга Тошкентдан келадиган йўллардан бири ёпилди

Фото: sof.uz

Аввал хабар берганимиздек, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари аниқланди ва бунинг натижасида туман қизил ҳудуд деб эълон қилинди.

9 июнь, сешанба кунидан бошлаб Чироқчига кириш-чиқиш йўллари ёпилиб, туманда барча турдаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик чекланди.

Стационар постларда автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиши маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, ташкилотларда ишловчи ходимларнинг автотранспорт воситалари мажбурий равишда дезинфекция қилинади», – дейди туман ИИО ФМБ бошлиғи А.Бешимқулов.

Туманга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.