Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарёлик “Otabek aka” коронавирусга чалинганлар 1000 дан ошди деган ёлғон изоҳи учун 10 суткага қамалди
29.03.2020 10:08,  
877

Яқинда телеграм ижтимоий тармоғида очилган, 1592 нафар шахс аъзо бўлган “Qashqadaryoliklar group” деб номланган гуруҳда “Otabek aka” номи билан очилган профиль эгаси гуруҳда эълон қилинган “Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар 5 нафарга ошиб, уларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этмоқда” деб номланган хабарга жавобан “Э-э одамларни алдашдан нима фойда 1000 дан ошиб кетганк-у касалланганлар Ўзбекистонда, тўғрисини айтиш керак, одамлар шунга қараб чиқмайди кўчага, Келмас экан деб юрибди кўчага” деган гап-сўзларни гуруҳда ёзиб қолдирган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, телеграм ижтимоий тармоғидан “Otabek aka” номи билан рўйхатдан ўтган фуқаро Шаҳрисабз шаҳар, “Уймовут” МФЙ, Уймовут кўчасида яшовчи Отабек Оймаматов эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Фуқаро О.Оймаматов билан ҳолат юзасидан суҳбатлашилганда у бу хабарни ҳеч бир асоссиз ёзганлигини, Тошкент шаҳридан келган маҳалладошларидан “Тошкентда вазият яхши эмас” деган гапларини эшитгани учун касалланганлар сони кўп бўлса керак деб ўйлаганлигини, шу сабаб “касалланганлар сони 1000 дан ошиб кетди” деб телеграм ижтимоий тармоғига ўзининг “Samsung Galaxy S8” аппарати орқали 97-***-19-05 телефон рақамидан фойдаланиб, ёзганлигини маълум қилган.

Юқорида қайд этилган ҳолат юзасидан фуқаро О.Оймаматовга нисбатан Шаҳрисабз туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори катта лейтенант Л.Мўминов томонидан 27 март куни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддаси асосида маъмурий иш ҳужжатлари тўпланган ва судга юборилган .

Маъмурий ишлар бўйича Чироқчи туман судининг 27 март кунидаги қарорига асосан фуқаро О.Оймаматовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддаси билан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан