Қашқадарёда шифокорлар оиласи карантин вақтида тўй ўтказди

Қашқадарёда шифокорлар оиласи карантин вақтида тўй ўтказди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида яшовчи шифокорлар карантин қоидаларига зид равишда тўй ўтказган. Бу ҳақда “Дарё” мухбири маълум қилмоқда. Таъкидланишича, тўй 14 апрель куни бўлиб ўтган. Тўйга 50 нафар меҳмон чақирилган.

“Куёвнинг онаси билан суҳбатлашганимизда тўйга хонанда чақирмадик, шунчаки, келинни олиб келдик деди”, — дейди “Дарё” мухбири билан суҳбатлашган манба. Қўшимча қилинишича, келиннинг отаси М.Р. тез тиббий ёрдамда бош шифокор, онаси Т.Х. ҳам шифокор бўлиб ишлайди. Оила туманнинг “Қурувчилар” маҳалласида яшайди. Куёвнинг опаси Ф.А. ҳам олий тоифали шифокор.

Қашқадарё соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган бу хабар ўрганилаётганини, қудалар тиббиёт ходимлари эканлигига ойдинлик киритилишини ёзган. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.