Қашқадарёлик йигит тупроқ босиб қолиши натижасида ҳалок бўлди

Қашқадарёлик йигит тупроқ босиб қолиши натижасида ҳалок бўлди

Қашқадарёда ҳожатхона учун чуқур кавлаётган йигитлар тупроқ остида қолиб кетди.

ФВВ хабарига кўра, ҳодиса 2020 йилнинг 17 феврал куни соат 13:50 да юз берган.

Ғузор тумани (Қашқадарё вилояти)даги “Карвон” савдо мажмуаси ҳудудида ҳожатхона учун чуқур қазиётган 3 нафар ака-укаларнинг 2 нафарини тупроқ босиб қолган.

“Ҳодиса юзасидан Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қутқарув гуруҳи қисқа вақт ичида воқеа жойига етиб бориб, 1987 й.т. фуқаро А.И. ни қутқариб олишди. Афсуски, тупроқ остида қолган бошқа бир фуқаро 1984 й.т., А.И. ҳодиса юз берган жойда ҳалок бўлган”, — дейилади хабарда.

ФВВ матбуот хизматига кўра, ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.