Қашқадарёда нефть-газ бўйича $49 млн.лик инвестиция дастури амалга оширилмоқда

Қашқадарёда нефть-газ бўйича $49 млн.лик инвестиция дастури амалга оширилмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибидаги Шўртан нефть va газ қазиб чиқариш бошқармасида мавжуд учта пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасини модернизация қилиш бўйича қиймати 49,0 млн. долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа Ўзбекистон президентининг 2020 йил 9 январдаги қарори бўйича амалга оширилмоқда.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш департаменти маълумотига кўра, Лойиҳа мавжуд пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаларида йилига қўшимча 61,0 минг тоннагача пропан-бутан аралашмаси ишлаб чиқаришга ва бунинг асосида ички бозорда ушбу маҳсулотга ошиб бораётган талабни қондиришга қаратилган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Украинанинг «Сумское НПО», Россиянинг «КМПО», «НИПИ НГ ПEТОН», «Электростандарт-прибор», Швейцариянинг “Endress+Hauser” ва бошқа чет эл заводларида ишлаб чиқарилаётган ускуналарни импорт асосида харид қилиш кўзда тутилган.

Бугунги кунда Бош пудратчи — «Муборакнефтгазмонтаж» МЧЖ томонидан қурилиш ишларининг 17 фоизи бажарилиб бўлинди ҳамда қурилиш-монтаж ишларини тўлиқ якунлаш эса жорий йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган.

"Эслатиб ўтамиз, кўп сонли ишчилар ушбу лойиҳа қурилишида карантин қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажаришмоқда" дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати хабарида.