Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашшоқлигимиз сабаби — ишонч ва адолатнинг йўқлигида
25.09.2019 15:32,  
1028

Яқинда Ўзбекистон қашшоқ давлат деганимда кўпчилик эътироз билдирган эди. Мана, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ҳам Жаҳон банки маълумотларига таяниб, дунёнинг энг камбағал 30-40 давлатидан бири эканимизни айтибди.

Бу хурсанд қиладиган, ажаб бўлибди, дейдиган факт эмас, аксинча, одамни ўйлантирадиган, ғамга ботирадиган ҳолат. Чунки имкониятларимиз, ресурсларимиз, ишбилармон (айримлари бироз "машенник"роқ бўлса ҳам) халқимиз бор. Нега қашшоқ бўлиб яшашимиз керак?

Ахир бизда уруш бўлаётгани йўқку, очиқчасига кимгадир тобе, қарам эмасмиз. Бизни еб битираётган иллатлардан бири ишончсизлик ва ишончни оқламасликка ўрганиб қолганимиздир.

На давлат халққа ишонади, на халқ давлатга. Одамлар бир-бирини чув тушириш пайида. Бир-икки сўмга (ёки долларга) чув тушираман деб ўзаро ишонч орқали қозониш мумкин бўлган минг-икки минг сўмдан маҳрум қолмоқдамиз.

Одамлар бир ҳақиқатни англаб етмагунларича аҳвол ўзгармайди. Ҳар қандай ривожланиш асосида ишонч ётади. Бу ишонч аввало Худога, сўнгра адолатга ишончдир. Қайси давлатда адолат муқаррар эканига ишонч йўқ бўлса, у ерда на ривожланиш бор, на эркинлик.

Бугун миллионлаб мусулмон қочоқларининг ривожланган ва бой Саудия Арабистони, БАА, Қатар каби ислом давлатлари қолиб Оврўпа, Америка каби секуляр мамлакатларга "оқиши"га ҳам ғайридин бўлса ҳам адолат бор бўлган, ишонч ва эркинлик таъминланган ерда яшаш истагидир.

Агарда бизнинг раҳбарларда Ўзбекистонни ривожлантириш, халқ ҳаётини фаровон қилиш истаги бор бўлса, ишонч ва адолатни таъминласин. Акс ҳолда ҳамма гаплари ёлғон ва пуч, барча ишлари беҳуда ва фақат шахсий манфаатлари учун қилинган бўлиб чиқади.

Ва бу қилмишларининг бадали оғир бўлади - ҳамма учун!

Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан