Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қасим-Жомарт Тоқаев Дональд Трампга маслаҳат берди
17.06.2019 17:22,  
12

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев АҚШ Хитой билан савдо борасидаги урушда ўзаро муросага келиш йўлларини излаши лозим деб ҳисоблайди.

Тоқаев бу ҳақда Euronews телеканалига берган интервьюсида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги савдо уруш ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

Унинг фикрига кўра, АҚШ Хитойни қийин аҳволга қўймаслиги лозим.

“Хатарлар мавжуд. Биз АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушидан ташвишдамиз, чунки Қозоғистон Хитойга бир қатор табиий ресурсларни етказиб берувчи асосий экспортчидир. Қозоқ маҳсулотлари нархи тушиб кетиши мумкинлиги асосий хатар саналади, шунинг учун биз Хитой ва Америка Қўшма Штатлари эртами-кечми ўзаро келишувга эришади деб ҳисоблаймиз.

Бошловчининг хитойшунос сифатида АҚШ президенти Дональд Трампга қандай маслаҳат берган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги саволига Тоқаев Хитойни қийин аҳволга қўймасликни маслаҳат берди.

“Хитойликларни бурчакка сиқиб қўймаслик керак, чунки хитойликлар учун обрў катта аҳамиятга эга” – деди Тоқаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан