Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатар 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун қанча маблағ сарфлади?
28.09.2022 07:05,  
206

Қатар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган 2022 йилги Жаҳон чемпионати учун тахминан 208 млрд евро сарфлади. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар берди.

Таъкидлашича, Жаҳон чемпионатини ташкиллаштириш учун қарийб 208 млрд евро сарфлаган Қатар бу борада Мундиаллар тарихида мутлақ рекорд ўрнатган. Шунингдек, Қатар 2018 йили Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган Россияга қараганда 17 баробар кўпроқ маблағ сарфлаган. Руслар ушбу мусобақани ўтказиш учун 13 млрд евро сарфлашган эди.

Бундан ташқари, 2014 йилги Жаҳон чемпионатига мезбон бўлган Бразилия мусобақа учун умумий 17 млрд евро, 2010 йилги Мундиал мезбони Жанубий Африка Республикаси эса 4 млрд евро миқдорида сармоя киритган.

"Бу Қатарнинг 2030 йилгача бўлган миллий тараққиёт стратегияси. Биз ушбу Жаҳон чемпионати орқали мамлакатимизда туризм, шаҳарлар ва саноат ривожланишини жадаллаштириш, таълим ҳамда соғлиқни сақлаш тизимларида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказмоқчимиз. Мундиал бу йўлда стратегиямизнинг бир қисми", — дейди турнир билан алоқалар бўйича директор Фатма ал-Нуайми.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан