Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қатарнинг мундиалга совғаси: сунъий орол ва сунъий булут
27.03.2016 21:08,  
31

Қатар 2022 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига ўзига хос туҳфалар тайёрламоқчи. Масалан, Форс кўрфази соҳилида, пойтахт Доха яқинида 5,5 миллиард доллар эвазига сунъий орол барпо этилади.

Оникс номини олган оролда футбол бўйича жаҳон чемпионатининг асосий учрашувлари бўлиб ўтади.

Шунингдек, жамоалар аъзолари ва мухлисларнинг яшаши учун бу ерда 25 минг кишига мўлжалланган турар жой мажмуаси қурилади.

Қизиғи, Қатардаги футбол ўйинлари одамларни иссиқдан асраш мақсадида сунъий булут остида ўтказилади. Маҳаллий университетлардан бирида ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, енгил углеродсифат моддалардан сунъий булут яратилади.

Бир донаси 500 минг долларга тушадиган бундай булутни масофадан бошқариш мумкин бўлади.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан