Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқувчини савалайдиган адиб ёхуд “Қатлнома” муаллифи пайғамбар ёшида
7.11.2019 20:45,  
716

Бугун ўзбек адабиётида шаффоф реализм услубини ўзбек адабиётига олиб кирган ёзувчи Набижон Боқийнинг туғилган куни.

Набижон Боқий 90 йиллар ўзбек журналистикасида ҳам номини қолдирган - маҳоратли журналистлардан бири ҳисобланади.

Набижон Боқий 90 йиллар атрофида КГБ архивлари асосида "Қатлнома" ҳужжатли романи билан танилган.

Кейинчалик, ҳужжатли-суриштирув асосида Туркистон озодлиги учун Туркиядан келган Анвар Пошшо ҳақида роман ёзди. Анвар Пошшо юрган, жанг қилган жойларни кезган. Ўткан асрнинг 20 йиллари воқеаларини кўзи билан кўрган тирик гувоҳлар билан учрашиб суҳбатлашган, ўша давр руҳининг тафтини асарларига сингдирган.

Набижон Боқий асарлари одобли ўзбек ўқувчисини иллюзиялардан қутулишига ёрдам беради.

Матн ўқувчини тинмай савалайди, аммо ёмонлик истамайди, ўқувчи жинини юзага чиқариб, унинг қилиқларини кўрсатади.

Набижон Боқий асарлари европадаги, айниқса, сўнгги йиллардаги француз фильмларига ўхшаш-гўё енгил юморга сингдирилган кадрларни эслатади.

Мурод Човуш

Набижон Боқий 1956 йил 7 ноябрда Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Чуваланчи қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факултетини тамомлаган (1984). «Бир муҳаббат қиссаси» (1990), «Қатлнома» (1992), «Гулзамира» (1994), «Чингиз афандига мактублар» (2004), «Анвар пошонинг васияти» (Истанбул, 2006) каби қиссалари чоп этилган. Садриддин Айнийнинг «Судхўрнинг ўлими» қиссаси асосида 10 қисмдан иборат киноқисса ёзган (2007).«Шуҳрат» медали билан тақдирланган (1996).

Набижон Боқий ҳозир фаол ижод билан шуғулланмоқда. Яқинда хоразмлик немислар ҳақидаги асари нашр этилади. Шунингдек, Ҳамза ҳақидаги тарихий романи устида ишламоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан