Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси жисмоний шахслар мол-мулк солиғини тўлашдан тўлиқ озод қилинган?
27.09.2022 13:56,  
261

"Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги "Шуҳрат" ордени билан тақдирланган фуқаролар;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари;

ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари). Бева хотинларга (бева эрларга) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. Мазкур имтиёз етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан ажратиладиган уй-жой учун улар 23 ёшга тўлгунига қадар амал қилади.

Кимлар мол-мулк солиғини тўлашдан қисман озод қилинган?

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.м доирасида солиқ солишдан озод қилинган:

10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналаридан бири;

пенционерлар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

Юқорида кўрсатилган шахслар солиқ имтиёзини олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.

Солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат 1 яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан