Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамиз аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлик даражаси 73,3 % ни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторлари орасида абонентлари сони бўйича "Beeline", "Ucell" ва "Uzmobile" компаниялари етакчилик қилмоқда.
Жами мобил алоқа билан таъминланган абонентлар (жисмоний шахслар)нинг 79,8 % и мазкур 3 та алоқа операторлари ҳиссасига тўғри келган.