Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси вилоятларда электрдан энг кўп ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кузатилаётгани айтилди
20.10.2022 15:56,  
146

Ўзбекистонда ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 миллиард сўм зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзенергоинспекция" ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида аниқланган. "Ўзенергоинспекция" ва ваколатли органлар билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87,1 миллиард сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Текширувларда ноқонуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 3608 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 35 та бригаданинг иши тўхтатилди.
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан