Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси вилоятларда ишсизлик даражаси юқори эканлиги очиқланди
27.05.2020 11:16,  
837

2019 йил якунига кўра, мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 511,8 трлн. сўмни ташкил этган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 5,6 фоизга ўсди. Ўтган йил билан таққосланганда ЯИМ тармоқлари таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигининг улуши 28,0 фоиздан 25,5 фоизга камайиб, саноатнинг улуши 23,6 фоиздан 27,3 фоизга, қурилишнинг улуши 5,4 фоиздан 5,9 фоизга ўсишига эришилди.

Бу ҳақда бугун, 26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг видеоконференц алоқа тарзида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда фракция аъзолари Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2019 йилдаги ижроси юзасидан Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг ҳисоботини тинглади.

Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Ҳисобот даврида иқтисодиётга Давлат бюджетидан режалаштирилган маблағларнинг салкам 18,5 трлн. сўми ёки ЯИМга нисбатан 3,6 фоиз маблағ сарфланган. Йиғилишда депутатлар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2020 йил биринчи чорак якунлари бўйича ҳам ахборотини эшитди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил қилган.

Энг юқори ишсизлик даражаси 9,8 фоиз билан Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида, 9,7 фоиз билан Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида (7,8 фоиз) аниқланган.

Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) сони 1 399,7 минг кишини ташкил этган.

Йиғилишда ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига кенг жалб этиш асосида аҳоли бандлигини таъминлаш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасини ташкил этилгани айтилди. Вазирлик ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисоб рақамида 2019 йилда молиялаштирилган маблағлар ҳисобидан 16,9 млрд. сўм маблағ қолдиғи мавжуд бўлиб, 2020 йил биринчи чорак давомида Республика бюджетидан 45 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан