Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайси вилоятларда ўқувчиларнинг умумий ўзлаштириш даражаси пастлиги очиқланди
4.06.2020 12:49,  
824

2020 йилда 858 та мактаблар аттестациядан ўтказилди. Аттестациядан ўтган мактабларнинг 803 таси (93,5%) аккредитацияланди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси хабар берди.

Маълум қилинишича, белгиланган таълим сифати талабларига жавоб бермаганлиги учун 55 та (6,5%) мактаб аттестациядан ўтмади ва аккредитацияланмади.

Шунингдек, ташқи аттестациядан ўтказилган 858 та мактабдан 257 таси (30%)да физика, 343 таси (40%)да кимё-биология лаборатория хоналари талаб даражасида эмас.

Назорат иши олинган 858 та мактаблардан 230 тасида Кимё фанидан, 218 тасида Физика фанидан бирорта ҳам ўқувчи «Аъло» баҳога баҳоланмаган.

Ўқувчиларнинг умумий ўзлаштириш даражаси Андижон вилоятида 68 фоизни, Сирдарё вилоятида 67 фоизни, Наманган вилоятида 66 фоизни, Жиззах ва Тошкент вилоятларида 65 фоизни ташкил этиб, булар Республика кўрсаткичидан паст.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан