Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
19.10.2019 17:47,  
271

Қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди, деб хабар қилди Марказий банк ахборот хизмати.

"Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 19 октябрдаги қарори билан қайта молиялаш ставкаси йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, мазкур қарорни қабул қилишда иқтисодиётда инфляция ва инфляцион кутилмалар динамикасининг сақланиб қолиш, бир марталик инфляцион шокларнинг юзага келиши шароитида фоиз ставкаларни янада оширишда хорижий валютадаги кредитлар ўсиши ва кредит бозорида сегментация кучайиши борасидаги айрим ҳавотирларнинг мавжудлигини инобатга олиб, эҳтиёткорона ёндашувни қўллаш заруриятидан келиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини 2018 йилнинг 25 сентябрида 2 фоизга ошириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан