Қибрайдаги фуқаронинг уйида ​йиртқич қуш сақланаётгани маълум бўлди

Қибрайдаги фуқаронинг уйида ​йиртқич қуш сақланаётгани маълум бўлди

2020 йил 19 август куни Давлат экология қўмитасининг ишонч телефонига Қибрай туманидаги хонадонларнинг бирида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган оқ бош қумай (Белоголовый сип- Gyps fulvus) сақланаётганлиги маълум қилинди.

Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, ҳолат ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам баён этилган манзилда истиқомат қилувчи фуқаро У.Абдуллаев томонидан мазкур йиртқич қуш тегишли рухсатномаларсиз ҳамда шароитсиз сақланаётганлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилди, йиртқич қуш Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.