Қидирувдаги шахс Россия Федерациясининг Воронеж вилоятидан эктрадиция қилинди

Қидирувдаги шахс Россия Федерациясининг Воронеж вилоятидан эктрадиция қилинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46, 169-модда 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд органларидан яширинганлиги учун, Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2020 йил 10 февраль кунидан буён қидирув эълон қилинган, Ромитан тумани "Чандир" маҳалласида рўйхатда турувчи, 1997 йилда туғилган Х.С. вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Россия Федерациясининг Воронеж вилояти ҳудудида яшириниб келаётган жойи аниқланди ва Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланиб, "Бухоро халқаро аэропорти"да қўлга олиниб, Ички ишлар бошқармаси Пробация ва жазони ижро этиш бўлимига қарашли 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Бу хақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.