Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қимматли қоғозлар бозорида маълум бир профессионал иштирокчиларнинг лицензиялари бекор қилинди
23.06.2022 16:30,  
17

Молия вазирлиги Капитал бозорини ривожлантириш департаменти томонидан “4BR4U CAPITAL” МЧЖ, “DEPOZITARIY SAMARQAND VAQT” МЧЖ, “QORAQALPOG‘ISTON VAQTМЧЖ, “RIEMANN FINANCEМЧЖ ва “DEPO-INVEST-TRASTМЧЖларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш хуқуқини берувчи лицензияларни бекор қилишни назарда тутувчи аризалари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан лицензияларнинг амал қилишини бекор қилиш қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органнинг ваколатларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 33-моддасига асосан, лицензиат лицензияни бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда ваколатли органнинг тегишли қарорига биноан лицензия бекор қилиниши белгиланган.

Шу муносабат билан, “4BR4U CAPITAL” МЧЖ, “DEPOZITARIY SAMARQAND VAQT” МЧЖ, “QORAQALPOG‘ISTON VAQT” МЧЖ, “RIEMANN FINANCE” МЧЖ ва “DEPO-INVEST-TRAST” МЧЖларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар бекор қилинганлигини маълум қиламиз дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан