Қирғизистонда ипотека ва бошқа турдаги кредитларни долларда бериш тақиқланди.
Бундан буён мамлакатда кредитлар фақат миллий валюта билан берилади.
Қирғизистон Миллий банки бу борада 10 февраль куни қарор қабул қилган эди. Мазкур қарор 28 февралдан кучга кирди.
Аввалроқ президент Алмазбек Атамбаев Миллий банкдан аҳолининг ижтимоий жаҳатдан кам ҳимояланган қатлами долларда олган ипотека кредитларини сўмга ўгириш масаласини кўриб чиқишни илтимос қилган эди.