Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда 145 та қўй яшин уриши натижасида нобуд бўлди
22.06.2016 09:46,  
7

Қирғизистоннинг Оқсой туманида, яшин уриши натижасида, 145тага яқин жонивор ҳалок бўлди, деб хабар берди сешанба куни Қирғизистон ФВВ матбуот-хизматига таянган ҳолда спутник.

Қирғизистон ФВВ туман бўлинмаси раҳбари баёнотига кўра, табиий офат 600та қўйдан иборат пода тоғдаги яйловга олиб ўтилаётган вақтда юз берган.

"Пода Суук-Добо яйловида вақтида чақмоқ чақиши бошланган ва подани яшин урган”, — дея хабар қилди ФВВ вакили.

Муассаса хабарига кўра, жониворлар табиий офат юз берган вақтда жарлик ёқасида жойлашган йўлакдан бораётган бўлган. Қўйларнинг бир қисми воқеа жойида жон берган, юзга яқини эса атрофга тарқалиб кетиб, шу яқин атрофдаги жарликка қулаган.

Яшин урган қўйларнинг жонсиз таналари эгаларига топширилгани маълум қилинмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан