Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда янги хавфли ўйин тарқалди
27.02.2019 14:56,  
23

Бишкек мактабларида ота-оналар ўсмирлар учун интернетда тарқалаётган янги ўйин ҳақида огоҳлантирилмоқда.

Янги ўйин “48 соатга йўқолиб қол” деб номланади. Унинг қоидасига кўра, иштирокчи телефонни ўчириб, ота-оналар қилдирувга бериши учун икки кунга йўқолиб қолиши керак.

Интернетда ёки ОАВларда иштирокчи йўқолиши ҳақида хабар пайдо бўлса унга балл берилади.

Бишкек мэрияси таълим бошқармаси бошлиғи Сауле Мейрманованинг сўзларига кўра, шаҳар бўйлаб болалар ва ота-оналар хавфли ўйин ҳақида огоҳлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Ота-оналар фарзандларига кўпроқ эътибор беришлари керак. Улар билан суҳбатлашиб, мобил телефонларни текширишлари зарур. Бу ўйин “Кўк кит” ўйинини эслатади. Биз Бишкекнинг барча мактабларда йиғилишлар ўтказилмоқда ва ота-оналар огоҳлантирилмоқда”, - деди  Мейрманова.

Ушбу ўйин тарқалиши ҳақида маълумотни Бишкек шаҳар ички ишлар бош бошқармасида ҳам тасдиқлашди.

Сўнгги вақтларда ўсмирлар йўқолиши ҳолатлари кўпайди. Айримлар бир икки кундан сўнг топилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан