Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғиз Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфо берди
15.10.2020 13:15,  
841

Қирғиз Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков бугун 15 октябрь куни мамлакатда юзага келган сиёсий ҳолат юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Мурожаатда президент Бишкекда сиёсий ҳолат ҳамон кескин қолаётганини, ҳар томонлама ихтилофлар тинчимаётганини таъкидлади.

"Мен учун Қирғизистондаги тинчлик, мамлакатнинг бир бутунлиги, халқнинг жипслиги ҳаммасидан устун. Ҳар бир ватандошимнинг ҳаёти мен учун қадрли.

Мен ҳокимиятда қололмайман. Қирғизистон тарихида ўз халқига ўқ отган ва қон тўккан президент сифатида қолишни истамайман. 

Шунинг учун истеъфо беришга қарор қилдим", деди Жээнбеков.

Қирғизистонда Жапаров бош вазир этиб тайинланганидан кейин ҳам норозилик ҳаракати тинчимади. Жээнбеков сиёсатчилардан одамларни кўчадан олиб кетишни сўради.

Бир кун олдин бош вазир этиб сайланган Жапаров Жээнбеков билан музокара ўтказди ва уни истеъфога чиқишга чақирди. 

Президент истеъфога чиқарилган тақдирда, унинг ваколатлари, Қирғизистон Конституциясига мувофиқ, парламент раисига ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан