Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон: 50 гектар ернинг Ўзбекистонга берилишига аҳоли қарши чиқди
22.04.2021 10:56,  
896

19 апрел куни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон делегацияси раҳбари Қамчибек Ташиев Ўш вилоятининг Қора-Сув тумани аҳолиси билан учрашган. Улар Кампирравот сув омбори яқинидаги 50 гектар ерни Ўзбекистонга берилишига қарши чиқишган. Қайд этилишича, учрашувга юзлаб одамлар келган.

Хабарда айтилишича, учрашувда Кампирравот сув омбори яқинида жойлашган Савай қишлоқ округи аҳолиси ҳокимиятнинг 50 гектар ерни Ўзбекистонга ўтказиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган. 

“Ўзбекистон аллақачон 50 гектардан 20 гектарини ўраб олган. Мен уларга [Ўзбекистонга] 50 гектар майдоннинг ҳаммасини ўраб олмасликни таклиф қиламан. Мен 50 гектарни эмас, балки улар аллақачон ўралган 20 гектарни [сув омбори яқинида] алмаштиришни таклиф қиламан. Энди мен Ўзбекистонга бораман ва ушбу вариантни таклиф қиламан... Агар биз бу ердан 20 гектар берадиган бўлсак, унда бошқа жойда - Ўзган туманида - 20 гектарни оламиз. Фақатгина ҳудудлар алмашинуви бўлади... Биз Тошкентдаги ҳамкасбларимиз билан келишишга ҳаракат қиламиз», — деган Қамчибек Ташиев.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сув омборининг хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу ерни сўраган. 16 апрел куни Қора-Сув тумани Интимак қишлоғининг 100 га яқин аҳолиси Кампирравот сув омбори ёнида ўтовлар қуриб, Ташиевни уларнинг олдига келишини талаб қилган. 23 март куни Тошкентга келган Қамчибек Ташиев Қирғизистон ва Ўзбекистон барча чегара масалаларини 100% ҳал қилганини айтган эди.

Ўзбекистон билан келишувга биноан Қирғизистон қуйидаги ерларни олган:

  • Кўк-Серек участкасида 105 гектар;
  • Баястан участкасида 212 гектар;
  • Оқ-Тош участкасида 100 гектар;
  • илгари Қирғизистондан Ўзбекистонга ўтган Қора-Белес участкасидаги 25 минг гектар қайтариб берилган;
  • Унқур-Тоо тоғида 35 гектар.

Бунинг эвазига Жалолобод вилоятидаги Орто-Токой сув омбори бутунлай Ўзбекистонга ўтди. Икки томонлама музокаралар натижасида Қирғизистонга Орто-Токойдаги сувнинг 5 фоизидан фойдаланишга рухсат берилди.

Ҳозир Қирғизистон ҳудудида тўртта – Сўх, Шоҳимардон, Чўнгара ва Тоштепа ўзбек анклавлари мавжуд. Ўзбекистон ҳудудида эса тўрт квадрат километр майдонга эга бўлган Барак қирғиз анклави бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан