Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон банки Россиядан иккита пул ўтказмалари тизими билан ишлашни тўхтатди
11.01.2023 11:15,  
30

Қирғизистоннинг "Қирғизистон" тижорат банки 10 январдан Россиянинг “Unistream” ва “Contact” пул ўтказмалари тизимлари билан ишлашни тўхтатди. Бу ҳақда кредит ташкилоти сайтида эълон қилинган хабарда айтилади.

"Ушбу пул ўтказмалари тизимлари орқали пул ўтказмаларини жўнатиш ва тўлаш имконсиз бўлади", - дея огоҳлантирди банк. Қирғизистон муқобил сифатида ўз мижозларига MBANK мобил иловаси орқали пул ўтказмаларидан фойдаланишни тавсия қилди.

Декабрь ойи бошида мамлакат Миллий банки раҳбари ўринбосари Кайип Куленбеков Қирғизистон банклари АҚШнинг блокловчи санкцияларига тушиб қолишдан қўрқиб, Россиянинг Мир тўлов тизими карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатганини тушунтирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан