Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон бош вазири мамлакатдан сармоядорлар чиқиб кетишида аввалги ҳукуматни айблади
20.02.2020 12:20,  
215

Хитойлик сармоядор Қирғизистоннинг Норин вилоятида савдо-логистика марказини қуриш режасидан воз кечгани мамлакатда сармоядорларни ҳимоя қилиш тамойилларини қайта кўриб чиқиш лозимлигини билдиради. Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкалий Абилғозиев тадбиркорлар ва ёрдам ташкилотлари вакиллари билан учрашувда шундай баёнот берди.

Унинг айтишича, Хитой компанияси маҳаллий аҳоли томонидан бўлган сунъий босим натижасида лойиҳадан воз кечишга мажбур бўлган.

“Ишончимиз комилки, бу ташқаридан бошқарилаётган ва норинликларнинг манфаатларига зид равишда ёлғон, миш-миш ва тўқима хабарларни тарқатиш йўли билан фаоллаштирилаётган муаммо”, деди у. 

Ҳукумат раҳбарининг қўшимча қилишича, бундай йиик сармоядорнинг Қирғизистондан чиқиб кетиши биринчи ўринда одамлар ҳокимиятга ишонмаслигини кўрсатади. 

“Одамлар онгидаги ишончсизлик аввалги қарорлар натижасида пайдо бўлган. Чунки бир вақтлар йирик лойиҳалар мамлакат иқтисодининг етакчи кўрсаткичи бўлиш ўрнига коррупцияга, мамлакат манфаатларига хоинлик қилишга мисол бўлиб қолган, табиатга зарар келтирган ва сиёсийлаштирилган”, дейди Абилғозиев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан