Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Иссиқкўлдаги Ўзбекистон банкларига тегишли панционатларни сотиб юбормоқчи
20.02.2020 11:46,  
2064

Қирғизистон ҳукумати ўзбекистонлик инвесторларга тегишли Иссиқкўлда жойлашган 4 та панционатни сотиб юбориши мумкин. Бу ҳақда Regnum Ахборот агентлиги, ушбу панционатларнинг эгалари ҳисобланган Ўзбекистон банкларининг хабарларига таяниб, маълумот тарқатди.

Гап Ўзбекистондаги 3 та банк ва механика заводи ҳамда уларнинг Иссиқкўлдаги дам олиш жойлари ҳақида кетяпти.

Қирғизистоннинг сўлим гўшасида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг “Роҳат НБУ”, Асака банкининг “Дилором”, Ўзсаноатқурилиш банкнинг “Бўстон” ва Тошкент механика заводининг “Олтин қумлар” дам олиш жойлари (панционатлари) жойлашган.

Маълум қилинишича, дастлаб 2016 йилда Қирғизистон томонидан ушбу панционатлар ноқонуний равишда эгаллаб олинган. Шундан сўнг, масала 2016 йил июль ойида Вашингтондаги Инвестициявий баҳсларни ҳал қилиш халқаро марказига кўтарилган. Қирғизистон ҳукуматига икки мамлакат ўртасидаги (Ўзбекистон ва Қирғизистон) 1996 йил 25 декабрдаги икки томонлама инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувни бузиш айби қўйилган. Шунингдек, 2019 йил 1 май куни Халқаро арбитраж ўзбекистонлик инвесторлар фойдасига қарор чиқарган эди.

Шунга қарамай, қирғиз тарафи ушбу панционатларни сотишга ҳаракат қилса, панционат эгалари ҳисобланган ўзбекистонлик инвесторлар ўз позицияларини халқаро ҳуқуқ ва келишувлар, шунингдек Халқаро арбитраж ёрдамида ҳимоя қилишини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан