Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтириш таклиф қилинди
4.02.2022 15:03,  
120

Қирғизистон парламенти Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари сонини кўпайтиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бу таклиф билан депутат Бахит Тўробоевдан чиққан.

Унга кўра, Ўзбекистон Жалолобод вилояти билан чегарада назорат-ўтказиш пункти очишга тайёр.

“Сузоқ туманида Бекобод, Оқсида Нанай назорат пункти бор. Ўзбекистон бу назорат-ўтказиш пунктларини очишга тайёр, бизники эса шошилмаяпти. Агар 2020 йилда Қирғизистонга 2,2 миллион сайёҳ ташриф буюрган бўлса, уларнинг 68 фоизини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ташкил этади. Фарғона водийсида 11 миллион аҳоли истиқомат қилади. Ўтказиш пунктини очиш орқали биз фақат сайёҳлар сонини кўпайтириб, ҳудуд ривожини таъминлаймиз”, — деган депутат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан