Қирғизистон парламенти янги Бош вазир номзоди тасдиқлади

Қирғизистон парламенти янги Бош вазир номзоди тасдиқлади

Фото: 01.kg

Қирғизистон Юқори Кенгаши Кубатбек Боронов номзодини ҳукумат раҳбари лавозимига тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат парламенти матбуот хизматига таяниб РИА Новости хабар бермоқда.

"Парламент мутлоқ кўпчиликнинг овози билан Кубатбек Боронов номзодини мамлакат Бош вазири лавозимига тасдиқлади", - дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бороновдан аввалги Бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев радиочастоталарни сотиш билан боғлиқ можаро сабабли истеъфога чиққан эди.

2018 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган Абилгазиев “Ноаниқ вазият Ҳукуматнинг тўлақонли фаолият юритишига тўсқинлик қилади. Шу нуқтаи назардан мен Қирғизистон Бош вазири лавозими мажбуриятларини зиммамдан соқит қилишим зарур, деган қарорга келдим", - дея баёнот берган эди.