Қирғизистон президенти қўриқчисида коронавирус аниқлангани учун парадда қатнашмади

Қирғизистон президенти қўриқчисида коронавирус аниқлангани учун парадда қатнашмади

Кеча Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков Москвада бўлиб ўтадиган парадда қатнашиш учун Россияга етиб келган эди.

Кактус-медиа нашрининг хабар беришича, Қирғизистон президенти Сооронбай Жеэнбеков делегацияси коронавирусга тест топширган.

Делегациянинг 2 нафар аъзоси: Президент аппаратининг ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Данияр Сидиков ва яна бир президент қўриқчисида коронавирус аниқланган. Шу сабабли Жеэнбеков Москвага борган бўлсада, парадда иштирок этмади.