Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков «Қумтор» иши бўйича сўроқ қилинди

Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков «Қумтор» иши бўйича сўроқ қилинди

Қирғизистон собиқ президенти Сўронбой Жээнбеков Қумтор конини қазиш бўйича лойиҳадаги коррупция ҳолатлари юзасидан сўроқ қилинди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) маълум қилишича, Жээнбеков сўроққа гувоҳ сифатида чақирилган.

«Жээнбеков билан тергов ҳаракатлари давом этади. Олиб борилган тергов натижаларига кўра айбдор деб топилган жиноят иши иштирокчиларининг барчасига эгаллаб турган лавозими, хизматлари ва орден-нишонларидан қатъи назар, холисона юридик баҳо берилади», — дея маълум қилишди МХДҚдан.

Аввалроқ қўмита «Қумтор» лойиҳаси иши бўйича Идоралараро тергов гуруҳи 2017 йилда ушбу лойиҳа бўйича стратегик битим тузилиши билан боғлиқ воқеаларни тергов қилишнинг фаол босқичини бошлаган эди.

Собиқ президентнинг укаси, Жогорку Кенеш депутати Асилбек Жээнбеков аввалроқ «Қумтор» иши бўйича қўлга олинган бўлиб, айни пайтда МХДҚ изоляторида сақланмоқда.