Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон ва Россия ҳисоб-китобларда доллардан воз кечди
21.07.2022 09:07,  
122

Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев Қирғизистон Республикаси ва Россия тўлиқ рублда ҳисоб-китобларга ўтганини маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс» .

«Товарлар бўйича ҳисоб-китоблар долларда амалга оширилган ягона гуруҳ ёқилғи-мойлаш материаллари  эди. Санкциялар қўлланилиши ва SWIFT тизимининг ёпилиши муносабати билан тўловлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Рублдаги ҳисоб-китобларга ўтишга қарор қилинди. Шундай қилиб, шуни айтишимиз мумкинки, Россия билан барча ҳисоб-китоблар рублда амалга оширилади», — деди Амангелдиев. 

Вазирнинг сўзларига кўра, икки давлат рублга ўтганидан кейин Россия Федерацияси миллий валютасининг курси мустаҳкамлана бошлаган, бу эса ёқилғи-мойлаш материаллари нархини оширган. Бундан ташқари, Россиянинг ўзида дизель ёқилғиси қимматлашмоқда, дея қўшимча қилди Амангелдиев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан