Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон халқаро тўлов тизимидан узилди
8.10.2020 12:55,  
215

Қирғизистон Миллий банки 7 октябрдан бошлаб трансчегаравий тўловларни амалга оширишга имкон берадиган миллий ва халқаро тўлов тизимларининг фаолиятини тўхтатди.

Регулятор баёнотида таъкидланишича, бу "молия-банк сектори хавфсизлигини таъминлаш мақсадида" ва "мамлакатда сиёсий вазият барқарорлашгунча" амалга оширилди. Банк вакили Аида Қорабоеванинг айтишича, Қирғизистондан капитал чиқиб кетишининг олдини олиш учун SWIFT тизими тўхтатилган.

Шу билан бирга, "Элкард" миллий тизимида банк карталари, электрон ҳамёнлар, мобил илова ва ҚР кодлари ёрдамида нақдсиз тўловларни амалга ошириш имконияти сақланиб қолмоқда.

Бир кун олдин Қирғизистонда барча банкоматлар ўчирилган ва улардан талон-тарож қилиш ҳолатларини олдини олиш учун пуллар олиб қўйилган.

5 октябр куни Бишкекда парламент сайловлари натижаларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Митингларнинг тарқалиши натижасида бир неча юз киши жароҳат олди, бир киши ҳалок бўлди. Кейинчалик намойишчилар шаҳар ҳокимлиги, ҳукумат, парламент ва президент маъмурияти биноларини эгаллаб олишди. Эртаси куни МСК парламент сайловлари натижаларини бекор деб эълон қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан