Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон Хитой билан чегарасини ёпди
27.01.2020 17:26,  
310

Қирғизистон Хитой билан чегарасини ёпди. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида мамлакат бош вазири Муҳаммедкалий Абилгазиев маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, чегара 23 январь кунидан буён ёпиқ. Бош вазирнинг қайд этишича, Хитойдаги янги йил байрами муносабати билан Хитой томони ҳар йили чегарасини 23 январь кунидан ёпиб қўяди, бу йил эса Қирғизистон ҳам ўзи томонидан чегарасини ёпган.

“Бугунги кунда чегарани кесиб ўтишга уринишлар йўқ. Хусусан, бу Торугарт-Иркиштом назорат-ўтказиш пунктига ҳам тааллуқли”, — деган у.

Ҳукумат раҳбари Қирғизистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қатор чоралар кўрганини қайд этиб ўтган.

Хусусан, Қирғизистондаги барча назорат-ўтказиш пунктларида, бу авиарейсларга тегишли бўладими, темир йўлларга ёки автотранспорт йўлларига тегишли бўладими, барчасида қатъий хавфсизлик чоралари қўлланган.

“Биз тепловизорлар ўрнатганмиз. Шунингдек санитар пунктлари фаолияти йўлга қўйилган”, — деган у.

Абилгазиевнинг аниқлик киритишича, мамлакатдаги 22та назорат-ўтказиш пунктларида санитар пунктлар ҳам ташкил этилган.

МАВЗУГА ДОИР: Соғлиқни сақлаш вазири фуқароларимизга хорижга вақтинчалик чиқмасликни тавсия қилди

“Чегарада қатъий назорат ўрнатилган”, — дея қўшимча қилган у.

Бундан ташқари, бош вазирнинг сўзларига кўра, оператив штаб тузилган ва уни бош вазир ўринбосари Олтиной Ўмурбекова бошқармоқда.

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев ҳозирча жаҳон олимлари коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқа олишмагани ҳақида маълумот бериб ўтган.

“Коронавируснинг инкубация даври 14 кунни ташкил этади. Бу вируснинг алоҳидалиги шундаки, у одамга юққанида фақат 14 кундан кейин аниқлаш мумкин, бу вақт ичида эса у яна бир бошқа одамга юқиши мумкин”, — деган у.

Чолпонбаев Қирғизистонда халқаро аккредитациядан ўтган иккита лаборатория мавжудлигини қайд этган. Бундан ташқари, шприцлар, антибиотиклар ва ниқоблар ғамлаб қўйилганини маълум қилган.

“Масалан, биздаги омборхоналарда 3,5 миллион ниқоб бор”, — деган у.

Бундан аввалроқ Қозоғистон коронавирус сабабли Хитой учун визасиз режимни тўхтатгани хабар қилинганди.

Хитойда 2019-nCoV коронавирусидан зарарланганлар сони 2 мингдан ошди. Ўлим ҳолатлари ҳам ўсмоқда — сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 80дан ошиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан