Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда катта тош кўчкиси содир бўлди (видео)
16.09.2020 12:27,  
627

Қирғизистоннинг Норин вилоятидаги Дыйкан - Кара-Кече автомагистралида улкан кўчки содир бўлди. Бу ҳақда Akipress хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, кўчки Қирғизистондаги энг йирик кўмир конларидан бирига олиб борувчи автомагистралга тушган. Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, тушган массанинг умумий ҳажми 800-900 минг кубометрни ташкил этди. У дарани тўлдириб, дарё бўйини тўсиб қўйди, электр узатиш тармоқларини қулатди.

 

Гувоҳлар кўчкининг тушишини видеога олишди. Кадрларда лавҳалар қандай қилиб улкан тошни йўқ қилаётгани кўрсатилган.

24kg.kz ўз навбатида, мамлакат бош вазири Кубатбек Боронов тегишли давлат органларига кўчки оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни тезкор равишда олиб боришни топширгани ҳақида хабар беради.

Жумгал тумани фуқаро муҳофазаси комиссиясининг қарори билан тўсилган йўл вақтинча ёпилди. Участканинг ўзи тўсилган.

Табиий офатдан ҳеч ким жабр кўрмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан